Ғазо секторининг 1,5 миллион нафарга яқин аҳолиси ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди — БМТ

23:54 06 Ноябрь 2023 Дунё
375 0

Фото: AP

БМТ Бош котиби вакили Стефан Дюжаррикнинг айтишича, Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият туфайли Ғазо секторининг 1,5 миллионга яқин аҳолиси ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

“Ғазода ҳалигача электр йўқ. 1,5 миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди, 700 мингдан ортиқ киши назоратсиз бошпаналарда бошпана топди. Ушбу объектларнинг 150 таси ўз имкониятларидан ташқарида тўлдирилган”, деди Дюжаррик.

Аввалроқ, ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Усама Ҳамдан 7 октябрь, можаро авж олганидан бери Исроил Ғазо секторига 35 минг тонна портловчи моддани ташлаганини маълум қилган эди.

Олдинроқ, ҲАМАС АҚШ ва шахсан президент Жо Байденни Ғазо секторидаги оммавий қотилликларда айблаганди.

Ўз навбатида, АҚШ Давлат котиби Ғазода ўт очишни тўхтатиш Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати кучларининг қайта тўпланишига олиб келишини айтди.

Ғазо секторидаги қарама-қаршилик шу йилнинг 7 октябрь куни бошланди. Шу куни эрталаб ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган ҳарбий операция бошлади ва ҳаводан зарбалар берди. Минглаб жангарилар яҳудийлар давлати ҳудудига бостириб кириб, ўнлаб ҳарбий техника ва юздан ортиқ инсонни гаровга олди.

Шундан сўнг Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди. Мамлакат мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталди ва унинг мақсадларидан бири ҲАМАСни йўқ қилиш ҳисобланади.

2023 йил 28 октябрда Исроил Ғазода қуруқликдаги операцияни бошлади. Яқин Шарқда навбатдаги эскалация бошланганидан бери Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 10 минг нафарга яқинлашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?