Сурхондарёда чигит экиш мавсумига старт берилди

10:03 26 Mart 2026 Jamiyat
156 0

Сурхондарёликлар катта тараддуд ва эзгу ниятлар билан чигит экишга киришдилар. Шу муносабат билан Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуасида эҳсон тадбири ўтказилиб, унда вилоят ва туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, фермерлар, кластер раҳбарлари ҳамда нуронийлар иштирок этди.

Тадбирда қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, жумладан, субсидия ва имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Жорий йилда вилоятда 62,8 минг гектардан ортиқ майдонга чигит экиш режалаштирилган.

— Бугун вилоятда якка қаторда экиш усулидан тўлиқ воз кечдик, — дейди вилоят ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги котибияти мудири Зафар Жумаев. — Барча майдонларда қўшқатор Шинжон усули жорий этилди. Экинлар томчилатиб суғорилади. Хориждан сифатли уруғлар келтирилди. Илгари гектаридан 30–35 центнер ҳосил олган бўлсак, бу йил 60–70 центнерга етказишни мақсад қилганмиз,

Жануб миришкорлари бу йил ҳам республикада биринчилардан давлатга пахта топшириш режасини ортиғи билан бажаришни мақсад қилишган.

Фарҳод ЭСОНОВ, “Халқ сўзи”.

Tavsiya etamiz

Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?