RAVON июль ойида ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади

18:10 06 Август 2018 Жамият
11327 3
Фото: Livejournal

Ўзбекистоннинг RAVON автомобиль бренди Россияда 2018 йил июль ойида бирорта ҳам автомобиль сота олмади. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитасининг янги ҳисоботида қайд қилинган.

Ҳисоботда қайд қилинишича, энг кўп сотилган янги енгил автомашиналар асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига тўғри келади. Шу билан бирга, 2018 йил июль ойида автомобиллар савдосининг 10,6 фоизга ўсиши кузатилган. 2017 йилнинг шу даврига таққосланганда 13 796 дона автомобиль кўпроқ сотилган, жами 143 452тани ташкил этилган. Умуман, 2018 йилнинг январь – июнь ойларида жами Россия бозорида жами 992 673 та автомобиль сотилган.

Бироқ Ўзбекистоннинг RAVON бренди Россия автобозорида ўз ўрнини йўқотган. У топ-50таликка ҳам кира олмаган. Ўтган йилнинг шу ойида компания Россияда 1 275 дона автомобиль сотишга муваффақ бўлган, 2018 йилнинг илк 5 ойи мобайнида жами 5 184та RAVON брендидаги машиналар сотилган эди.

Таққослаш учун, июнь ойида Россия бозорларида Lada 29 389, KIA 18 508, Hyundai 14 364 дона автомобилларини сотишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, RAVON июнь ойида ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмаганди. Шунга қарамай, компания июль ойи сўнггида Россия бозори учун чиқарилган автомобиллари нархини кескин оширганди.


Изоҳлар


Nodir Temirov

Inogamov Sherzod (inagamovs@mail.ru):

Руслар нуохау яхши кўришади, бир содда, лекин шу машиналар ичида бор нарсани реклама қилиш ккмикин. Ва айниқса шу нарсалар шу машинада йиғилганлигини ва машинани кўпдан ҳайдайдиган Россия фуқароларидан интервью бн бойитилса секин секин юришади.

06:2707.08.2018

Nodir Temirov

Алишер Абдуллажонов (asdalisher@yandex.ru):

Нархлар унчалик муҳим эмас. СИФАТ - асос ҳисобланади ривожланган давлатда. Ривожланаётган давлатларда нарх кўп нарсани белгилайди менимча. Ички бозорда нархларни имкон даражада арзонроқ ушлаб туриш керак, ташқи бозорда эса давлатинг ички савдо нархлари ва талабидан келиб чиқиш.

13:1413.08.2018

Nodir Temirov

Ҳасан Ҳайитов (hayitov_76@mail.ru):

Машинани сотишни ҳам ўрганиш керак. Афсус ачинарли ҳолат. Нархи баланд бўлса керак, бошқа машиналардан.

15:0820.08.2018

Кўп ўқилганлар