RAVON ўтган ойда Россия бозорида бирорта ҳам автомобиль сота олмади
Ўзбекистоннинг RAVON автомобиль бренди Россияда 2018 йил июнь ойида бирорта ҳам автомобиль сота олмади. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитасининг янги ҳисоботида қайд қилинган.
Ҳисоботда қайд қилинишича, энг кўп сотилган янги енгил автомашиналар асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига тўғри келади. Шу билан бирга, 2018 йил июнь ойида автомобиллар савдосининг 10,8 фоизга ўсиши кузатилган. 2017 йилнинг шу даврига таққосланганда 15 261 она автомобиль кўпроқ сотилган, жами 156 351тани ташкил этилган. Умуман, 2018 йилнинг январь – июнь ойларида жами Россия бозорида жами 849 221 та автомобиль сотилган.
Бироқ Ўзбекистоннинг RAVON бренди Россия автобозорида ўз ўрнини йўқотган. У топ-50таликка ҳам кира олмаган. Ўтган йилнинг шу ойида компания Россияда 1 239 дона автомобиль сотишга муваффақ бўлган, 2018 йилнинг илк 5 ойи мобайнида жами 5 184та RAVON брендидаги машиналар сотилган эди.
Таққослаш учун, июнь ойида Россия бозорларида Lada 31 404, KIA 19 861, Hyundai 16 422 дона автомобилларини сотишга муваффақ бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг