Ravon Россия бозоридаги автомобиллари нархини оширди
Россия бозори учун таклиф қилинаётган уч турдаги Ravon автомобилларининг нархи сезиларли равишда оширилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи Online“га Россиядаги дилерлик идораси вакили маълум қилди.
Унга кўра, GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилаётган Ravon бренди остидаги R2 ва Nexia седан автомобиллари 50 минг рублга (тахминан 790 доллар), Gentra эса 20 минг рублга ( тахминан 310 доллар) қимматлашган. Россия бозори учун таклиф этилаётган яна бир марка — R4 (Cobalt) олдинги нархида қолмоқда.
Эндиликда Россия бозорида Ravon R2 автомобилини камида 489 000 рубль (7,7 минг доллар)га сотиб олиш мумкин. Машинанинг барча комплекти ўрнатилган фулл версияси эса 559 000 рублни (8,8 минг доллар) ташкил қилмоқда.
Шунингдек, Россия бозорида Nexia седанини 499 000 — 599 000 рубль (7,9 минг — 9,5 минг доллар), R4 моделини 529 000 — 659 000 (8,4 минг— 10,4 минг), Gentra‘ни эса — 569 000 — 699 000 рубль (9 минг — 11 минг) эвазига сотиб олиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Россия бозорида Ravon бренди остидаги автомобиллар бирорта ҳам сотилмагани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг