Зоҳид Караев «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари этиб тайинланди

19:07 12 Январь 2026 Жамият
75 0

Видеодан кадр

Адлия катта маслаҳатчиси Зоҳид Караев «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Жамият матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Караев шу пайтга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга қилган Мурожаатномасида 2026 йилда барча ташкилот ва идораларда коррупцияга қарши курашиш бўйича «фавқулодда ҳолат» эълон қилиниб, ҳар бир ташкилот раҳбарига ушбу йўналиш бўйича ўринбосар тайинлаш вазифаси қўйилган эди.

Давлат раҳбари бугун, 12 январь куни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти фаолиятининг келгусидаги вазифалари ва режалари юзасидан тақдимот билан танишди. Йиғилишда нефть-газ соҳасида ўғрилик ва коррупция ҳолатларига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Соҳадаги коррупцион хавфларни олдини олиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» тузилмасида раиснинг алоҳида ўринбосари лавозими киритилиб, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати ташкил этилди. Тизимдаги ҳар қандай ноқонуний ҳолатни тезкор аниқлаш ва олдини олиш бўйича самарали тизим яратиш вазифаси қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер