Журналистлар сайлов участкаларидаги шароитлар билан танишди

22:01 20 Октябр 2021 Жамият
520 0

Фото: "Халқ сўзи"

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш мақсадида Навоий вилоятида 17 номдаги ОАВнинг 38 вакили  Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилди. 5-Навоий округ сайлов комиссияси томонидан уларга аккредитация гувоҳномалари топширилиб, сайловга тайёргарликнинг сўнгги босқичлари билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур аввалида ўтказилган матбуот анжуманида сайлов кампаниясига тайёргарлик жараёнида амалга оширилган ишлар бўйича округ сайлов комиссияси раиси Н. Исоқов ахборот берди. Таъкидландики, вилоятдаги 411 сайлов участкасида сайловчиларга ўз хоҳиш-иродаларини эркин ифода этиши учун барча чоралар кўрилиб, зарур жиҳозлар, оргтехника ва алоқа воситалари билан таъминланди. Участка сайлов комиссиялари аъзолари учун махсус ўқишлар ташкил этилиб, сайлов қонунчилиги янгиликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида иш юритишнинг ҳуқуқий асослари тушунтирилди.

Фото: "Халқ сўзи" 

Шу билан бирга сайлов участкаси жойлаштирилган 275 та мактаб, уларга борувчи йўллар тўлиқ таъмирланди. Мазкур таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига қарийб 118 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

Тадбир иштирокчилари Навоий шаҳридаги 46- ва 6-сайлов участкалари ҳамда Кармана туманидаги 64-сайлов участкасида бўлдилар. Мазкур участкаларда сайловчилар билан бирга сайлов комиссияси аъзолари  учун ҳам зарур шароитлар яратилгани, айниқса пандемия шароитида бехатар фаолият олиб бориш, сайловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳимоя чоралари кўрилганига ишонч ҳосил қилдилар. Шунингдек, сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз беришнинг дастлабки натижалари хусусида маълумотларга эга бўлишди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер