ЖССТ: Вабо касаллиги аниқланган беморлар сони ортмоқда

16:32 02 Ноябрь 2022 Дунё
1225 0

Фото: ССВ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги баёнотида қайд этилишича, шу кунларда Ливан давлатида эпидемиологик вазият янада мураккаблашган. Бу ерда вабога чалинганлар сони кун сайин ошмоқда.

Хусусан, 5 октябрдан буён мамлакатда мазкур хавфли хасталикка гумонланган 1,4 мингдан ортиқ киши тегишли тиббий текширувлардан ўтказилди. Натижада улардан 400 нафарга яқинида вабо тасдиқланди. Шунингдек, беморлардан 17 нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Айни пайтда халқаро мутахассислар эпидемия бошқа мамлакатларда ҳам кенг тарқалишидан жиддий ташвишда. Чунки сентябрь ойида Ливанга қўшни бўлган Сурияда вабони юқтирган беморлар рўйхатга олинган эди.

Шу боис ЖССТ эпидемияни жиловлаш мақсадида Ливанга 600 минг доза вабога қарши вакциналар партиясини юборишга қарор қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?