ЖССТ: Энди маймун чечаги вируси бошқа ном билан аталади
Иллюстратив фото
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу йил август ойида маймун чечаги вируси номини ўзгартириш бўйича кенг жамоатчиликка мурожаат билан чиққанди. Бунга олимлар ва тиббиёт мутахассислари томонидан мазкур хасталик нотўғри номланганига доир такрорий эътирозлар сабаб бўлган.
Энди ана шу ташаббус амалга ошди. ЖССТ мазкур вирусга “mpox” (monkeypox — маймун чечаги атамасининг қисқартмаси) деб ном берди.
Маълумки, маймун чечаги 1958 йилда истилоҳга киритилган. Қолаверса, вируснинг асосий вариантлари улар кенг тарқалган географик ҳудудларга қараб номланган.
Бироқ замонавий амалиётга кўра, янги аниқланган вируслар, инфекциялар мутациялари ва улар билан боғлиқ касалликлар атамалари маданий, ижтимоий, миллий, минтақавий, касбий ёки этник жиҳатдан камситувчи мазмунга эга бўлмаслиги зарур.
Қолаверса, савдо-сотиқ ёки йўловчи ташиш жамиятлари фаолияти, туризм ҳамда ҳайвонот дунёсига нисбатан муносабатларга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
Шундан келиб чиққан ҳолда энди маймун чечаги “mpox” деб қайта номланди. Бу жараёнда янги атаманинг турли тилларда осон талаффуз қилиниши ва интернет ресурслари орқали қийинчиликсиз қидирилиши каби омиллар ҳам ҳисобга олинди.
“Mpox” номи яқин кунларда касалликларнинг халқаро статистик таҳлилига киритилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг