Жиззахда «Жигули»ни иккита дарахт босиб қолди
Видеодан кадр
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ғаллаорол туманида транспорт воситаси устига дарахт қулаб тушиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, ҳодиса кеча, 22 январь куни Ғаллаорол тумани «Ғофур Ғулом» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Мустақиллик кўчасида юз берган. Йўл четида тўхтаб турган «ВАЗ 2107» русумли транспорт воситаси устига икки туп дарахт қулаб тушган.
Қайд этилишича, ҳолат содир бўлган вақтда транспорт воситаси ичида ҳеч ким бўлмаган ва фуқароларга зарар етмаган.
Айни кунларда республикада кузатилаётган ёғингарчиликлар кучли намгарчиликка олиб келмоқда. Бу эса дарахтлар илдиз қисмини тутиб турувчи тупроқни юмшатиб йиқилиш хавфи даражасини оширмоқда. Шу боис фуқаролардан йўлларда ҳаракатланиш вақтида эҳтиёткорроқ бўлиш ва автомашиналарини имкон қадар дарахтлар остида қолдирмаслик талаб этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг