Жиззахда янги тажриба
Саид ДОНИШЕВ/«Халқ сўзи». Жиззах шаҳрида илк бор “Шаффоф шаҳарлар” лойиҳаси амалга оширилади. Бу, ўз навбатида, коррупцияга қарши курашиш йўлидаги муҳим қадамлар сирасига киради. Лойиҳа “Ҳалол туманлар” ташаббуси билан бирга, давлат ҳокимияти органларида ҳалоллик ва шаффофликни ошириш, коррупция хавфини олдиндан аниқлаш ва бартараф этишни мақсад қилган.
Унинг дастлабки босқичида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Бухоро вилоятининг Вобкент тумани сингари Жиззах шаҳри ҳам қамраб олинган бўлиб, бу ҳудудларда лойиҳа механизмлари тажриба сифатида қўлланади.
Мазкур лойиҳа Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан амалга оширилиб, у Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий экотизимни мустаҳкамлаш” дастури доирасида ишлаб чиқилган.
Бунда асосий кўзда тутилаётган натижа сифатида коррупциядан холи ҳудудларни шакллантириш, давлат ташкилотларида ахлоқ ва ҳалолликнинг юқори стандартларини жорий қилишни кўриш мумкин. Лойиҳа натижасига қараб дастур кейинчалик бошқа туман ва шаҳарларга ҳам татбиқ этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг