Жиззахда ИННО технопарки қурилади
Фото: Иллюстратив фото
Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарклари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига кўра Тошкент шаҳрида барпо этилган «ИННО» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки Наманган, Бухоро, Жиззах ва Нукус шаҳарларида 2023-2026 йилларда босқичма-босқич ташкил этилиши кўзда тутилган.
Жиззах шаҳрида барпо этиладиган ИННО технопарк лойиҳачиси «D&B Masters» компанияси ҳисобланиб, бугунги кунда технопарк учун Жиззах шаҳри «Сангзор» МФЙ ҳудудидан 7294 м2 майдонда бино қад ростлаши мумкин.
Лойиҳа ҳақида пудратчи ва лойиҳа ташкилотларига маълумот бериш мақсадида, дастлаб, 17 январь куни Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати ИК мажлислар залида ва 18 январь куни Жиззах шаҳридаги ИТ-парк биносида учрашув бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, объектни қуриш ишлар бошланиши тендер ўтказилганидан сўнг, март ойларида бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг