Жанубий Корея Қаршида ўз заводларини очади
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Сўнгги йилларда Қашқадарё вилоятида Жанубий Корея капитали иштирокидаги лойиҳалар сони ортиб бормоқда. Кореялик тадбиркорлар шу пайтгача воҳада асосан замонавий иссиқхоналарни қуриш, томчилатиб суғориш тизимларини йўлга қўйиш ҳамда таълим соҳаларига кўпроқ сармоя киритган бўлса, эндиликда уларда саноат йўналишидаги лойиҳаларни йўлга қўйишга ҳам қизиқиш ортмоқда.
Жанубий Кореянинг “Жаҳон кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва бошқариш ассоциацияси” бош котиби Рҳее Сунг бошчилигидаги бир гуруҳ кореялик сармоядорлар шу мақсадда Қарши шаҳрида бўлиб, бу ерда тиббиёт, саноат ва уй хўжаликлари учун резина қўлқоплар, турли косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борди.

— Бугун юртингиз инвестицион жиҳатдан дунёнинг энг жозибадор мамлакатларидан бирига айланиб бормоқда, — дейди Рҳее Сунг. — Кореялик тадбиркорлар бу ерда янги-янги лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор. Делегациямизнинг ташрифдан мақсади ҳам Қарши шаҳрида ҳамкорликда қатор ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйишга қаратилган.
Шу куни делегация аъзолари Қарши шаҳридаги бир қатор хусусий тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишди. Шунингдек, вилоят марказидаги “Қавали“ ва “Буюк Турон“ кичик саноат зоналарида бўлиб, бу ердаги бўш турган биноларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқди. Ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича қатор келишувлар имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг