Жанубий Корея ўзбекистонлик мавсумий ишчилар учун виза талабларини юмшатиши мумкин

Ўзбекистон ва Жанубий Корея виза талабларини соддалаштириш ва ўзбекистонлик мавсумий ишчилар учун қулай имкониятларни яратиш масалаларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, кеча, 17 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев Корея Республикаси элчиси Вон До Ён билан учрашув ўтказган.
Маълумотларга кўра, музокаралар чоғида меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинган.
Музокаралар чоғида виза талабларини соддалаштириш, шу жумладан ўзбекистонлик мавсумий ишчилар учун қулай имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилиб, томонлар Корея Республикасида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ушбу йўналишдаги ишларни давом эттиришга келишиб олган.
«Кун тартибидаги асосий мавзулар Жанубий Корея меҳнат бозори учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ишга жўнаб кетишдан олдинги тайёргарлик учун янги таълим ташаббусларини яратиш масалалари бўлди», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг