Жанубий Африкада марихуана етиштириш қонунийлаштирилди
Архив фото
Жанубий Африка Республикасида шу йилнинг 27 май куни бўлиб ўтган умумий сайловлардан кейин мамлакатнинг гиёҳванд моддаларга оид қонунларига қатор ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, энди жанубий африкаликлар учун каннабис етиштириш ва ундан фойдаланиш қонуний бўлди. Кейинги қадам ушбу ўсимлик моддасининг савдосини қонуний қилишдир. Президент Кирил Рамафоса ушбу қонунни имзолаганидан кейин марихуанадан фойдаланишни қонунийлаштирган биринчи Африка давлатига айланди.
Шунингдек, шу вақтга қадар каннабис қонунбузарлиги билан айбланган шахсларнинг жиноятлар тарихи ўчирилади. Аммо мамлакатда каннабис билан боғлиқ жиноятлари учун қамоққа олинган 3 минг нафар маҳбус (2022 йил ҳолатига кўра) қачон озод қилиниши маълум эмас.
Мальта, Канада ва Уругвай каби марихуанани қонунийлаштирган бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ Жанубий Африка Республикасида доривор восита сифатида ёки шифокор тавсияси бўлмаса, уни сотиб олиш ноқонуний бўлиб қолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг