Жалақудуқ туманида адирлик ҳудудларнинг сув таъминоти яхшиланмоқда

Саминжон Ҳусанов/«Халқ сўзи». Жалақудуқ туманидаги «Гулбаҳор» ва «Қўртқи» массивлари табиий гўзаллиги билан ажралиб туради. Бироқ адирликда жойлашган ушбу ҳудудларда суғориш тизимидаги мавжуд муаммолар туфайли экинзорларда кўзланган натижаларга эришиш қийинлашганди. Бугунги кунда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ана шундай муаммоларнинг ижобий ечимини таъминлашга қаратилган.
— Ҳудуддаги мавжуд фермер хўжаликларида экинларни суғориш ишларини тўғри ташкил этиш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш мумкин, — дейди «Норин-Қорадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходими Бекзодбек Аҳмедов. — Бунинг учун етарли шароит мавжуд бўлиши керак. Айни пайтда ҳудудда «Гулбаҳор-2» насос станциясида янги насосни ишга тушириш, 28 км.дан иборат янги сув тармоғини ўрнатиш ва 30 км. мавжуд қувурда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Лойиҳа тўлиқ якунлангандан сўнг, 2250 гектар майдонда сув таъминоти тубдан яхшиланади ва янги экин майдонларини ўзлаштириш учун кенг имкониятлар яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг