Заринанинг таълим ва меҳр сабоғи
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қўқон давлат педагогика институти дефектология факультети талабаси Зарина Холиқова бир неча йиллардан буён ўз хонадонида таянч ҳаракат аъзолари, нутқ, эшитиш соҳасида нуқсони бор болалар учун қўшимча машғулотлар ўтказиб келади.
Ўтган давр мобайнида асосий ўқитиш жараёнига қўшимча инклюзив таълим самараси сифатида ўнлаб болаларнинг нутқи равон бўлиб, ўқиш, ёзишни ўрганди. Ҳозирда тенгдошларидан ажралмаган ҳолда мактабда ўқияпти. Шу тариқа имконияти чекланган ўғил-қизларга тенгдошлари қатори таълим-тарбия олишига кўмаклашилмоқда.
— Бундай ёшлар билан ишлашда ҳар бир болага ўзига хос ёндашув талаб этилади, — дейди Зарина. — Шу сабабли ўқитиш, қўшимча машғулотлар белгиланган инклюзив таълим дастури доирасида олиб борилади. Юксак меҳр туфайли бу каби болалар келажакда жамиятда ўз ўрнини топади.
Ўқувчилар ўртасида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказган, боғча ёшидаги, 13 ёшгача бўлган болалар бор. Зарина улар билан ҳар куни қўшимча шуғулланиб, билим ва амалий кўникмаларини ошириб боради. Мулоқот қилиш, эшитиш, ҳаракатланиш билан боғлиқ нуқсонлари устида ишлайди.
Айтиш жоиз, Заринанинг онаси кўп йиллардан буён Қўқон шаҳар кар ва соқовлар жамияти раиси сифатида фаолият кўрсатади. Зарина ўз хонадонида қўшимча машғулотлар ўтказишдан ташқари сурдотаржимонлик ва сурдопедагоглик билан ҳам шуғулланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг