Зарбдорда тутзорлар нобуд қилинди
Иллюстратив фото
Айни кунларда бутун дунё бўйлаб коронавирус эпидемияси сабаб мамлакатлар ва шаҳарлар, инсонлар карантин ҳолатида бўлса-да, юртимиз пиллакорлари бу қийинчиликларга қарамасдан ипакчилик саноатида муҳим аҳамиятга эга бўлган, ҳарбий соҳада стратегик хом ашё ҳисобланадиган ипак қуртини парваришлаш,етиштириш билан шуғулланмоқда.
Жорий йилда баҳорнинг серёғин келиши, кучли чақмоқ, дўл аралаш ёмғир, кутилмаган шамоллар бир дақиқа бўлса ҳам пиллакорларни ўз ишидан тўхтатолмаяпти. Шундай серташвиш кунларга қарамай айрим уддабурон олғирлар тут плантацияларини пайҳон қилиб, кесиб ташлаш ҳолатлари ҳам аниқланмоқда.
— Зарбдор туманидаги “Зафарбек Жавлонбек даласи” фермер хўжалиги раҳбар,1993 йилда туғилган Ф.М. “дарахтлар касалланди” дея 402 туп, шу тумандаги “Руслан Нодирбек даласи” фермер хўжалиги раҳбари Р.Я. 680 туп тут дарахтларини ноқонуний кесганликлари аниқланди, — дейди Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Абулқосим Аҳмедов. — Соҳа мутахассисларининг ўрганишларича дарахтларнинг аксарияти соғлом бўлган, ҳисоб-китобларга кўра фермерлар томонидан табиатга ва ўсимликлар дунёсига 256 миллион 272 минг 200 сўмлик зарар етказилган.
Ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилиб, етказилган зарарлар миқдори қопланиш чоралари кўрилмоқда.
Толибжон ЭРГАШЕВ,
(“Халқ сўзи”)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
- Telegram бир сутка ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг