Замонавий Ёшлар кинотеатри ўз фаолиятини бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳити, инфратузилма ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга оид қарор асосида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да Гулистон шаҳрида замонавий ва ихчам кинотеатр ташкил этиш, унда ёшлар учун фильмлар намойиш этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган эди.
Кинематография агентлиги Ахборот хизматидан хабар беришларича, бугун, 21 апрель куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Ёшлар кинотеатрининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Кинематография агентлигининг ижро бўлими бошлиғи Навруз Мусаев ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Шохрух Исакулов сўзга чиқиб, ушбу кинотеатр ёшларнинг маънавий ва маданий дунёқарашини бойитишда муҳим масканга айланиши кутилаётганини таъкидладилар.
Тадбир давомида меҳмонлар ва ёшлар учун “Уч қаҳрамон” бадиий филми намойиш этилди. Шунингдек, фильм намойишидан аввал киноижодкорлар билан ижодий учрашув ҳам ташкил этилди. Актёр ва актрисалар фильмнинг мазмун-моҳияти ҳамда ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Мазкур кинотеатр ёшлар учун нафақат маданий ҳордиқ, балки ўз ижодий салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун ҳам янги имкониятлар эшигини очади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг