Ютуқлар — янги марраларга элтади
Ёшларнинг таълим олиш ва ўзларини ривожлантириш йўлидаги ҳар бир қадамини қўллаб-қувватлаш — жамиятимизнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Уларнинг таълим олиш имкониятлари, қобилиятларини юзага чиқариш ва маънавий жиҳатдан бойитиш масалалари жорий йил давомида ҳам муҳимлилигини йўқотмади. Шундай бўлса-да, олдинда ҳали кўп ишлар кутиб турибди. Келгусида олиб бориладиган ислоҳотлар таълим сифати ва мазмунини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришда яна муҳим қадам бўлади.
Жорий йил номи “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш”, дея ёшларнинг соғлом руҳ ва соғлом тафаккур эгаси бўлиши билан боғланди. 2024 йил 20 январда Президентимизнинг “Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони қабул қилинди. Шу аснода ҳар соҳада ёшларга имконият яратиш йўлида салмоқда ислоҳот амалга оширилди. Жумладан, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкил этиш ҳамда спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш Спорт вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Қолаверса, мазкур соҳада қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни ҳам амалга оширади. Ёшлар ишлари агентлиги эса Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидан Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилди. Талабалар ва абитуриентлар учун ҳам янада қулай имкониятлар яратилди. Жумладан, республикамиз бўйлаб 8 та олий таълим муассасасида чет тилидан ижодий имтиҳон олиш амалиёти бекор қилинди. Бу кейинги йилдан чет тили биринчи фан бўлган барча йўналишларда абитуриентлар учун тил сертификати мажбурий бўлишини англатади. Абитуриентлар таълимни қайси шаклда бошлашни тестдан сўнг белгилайдиган бўлди. Кундузги таълимда ўқиётган талабалар таълим кредити олиш учун аризаларни «my.gov.uz» орқали топшириш имконияти яратилди.
2024 йилда ёшлар учун бир қатор грантлар ва стипендиялар жорий қилинди. Хорижий тилларни ўргатиш бўйича бепул курслар ташкил этилиб, минглаб ёшлар дунё миқёсида талабгир касбларга эга бўлиш йўналишида дастлабки қадамларини ташладилар. Шунингдек, касбий таълим муассасаларининг сони оширилиб, амалий кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Бу янгиликлар ва ташаббуслар Ўзбекистонда ёшларнинг жамиятдаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилган. Йил давомида амалга оширилган барча ишлар ёшлар ва таълим масалаларига давлатнинг қаттиқ эътиборини кўрсатди. Эришилган ютуқлар эса янги марраларга етишиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.
Рустам Раҳимбоев, Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг