Юксак эътироф муборак бўлсин!
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Юртимизда ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни — «Ҳосил байрами» кенг нишонланади.
Сурхон воҳасида бу йилги байрам вилоят марказида жойлашган «Гранд Алмаз» тантаналар саройида ўтказилди. Сурхондарёда ҳар бир қарич ердан, ҳар бир томчи сувдан унумли фойдаланиб, ўзига хос тажриба яратган инсонлар яшайди. Буни жорий йилда воҳалик миришкорлар томонидан 800 минг тонна ғалла, 275 минг тонна пахта, 2 минг тонна пилла, 1 миллион 600 минг тонна сабзавот ва полиз, 273 минг тонна мева ва узум ҳамда 370 минг тонна картошка етиштирилганидан ҳам билса бўлади.
Тадбир доирасида бир гуруҳ фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларига «Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон», «Намунали томорқачи», давлат хизматчилари ва қишлоқ хўжалиги ходимларига соҳани ривожлантиришдаги ҳиссаси учун «Қишлоқ хўжалиги фидойиси», «Сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишонлари тантанали топширилди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовга Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони берилди.
Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тўкин дастурхон атрофида йиғилган тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият бағишлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг