Юк автомобиллари импорти 2021 тага ошган

11:56 06 Январь 2022 Иқтисодиёт
814 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 19 та хорижий давлатлардан қиймати 242 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 5 930 та юк автомобиллари импорт қилинган.

Юк автомобиллари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2021 тага ошган.

Ўзбекистон 11 ойда юк автомобилларини энг кўп импорт қилган давлатлар:

— Хитой — 4699 та

— Россия — 868 та

— Беларусь — 99 та

— Литва — 76 та

— Корея — 45 та

11 ойда 3 632 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. 11 ойда 726 та юк автомобиллари экспорт қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?