Ёзда ёпинчиғинг ташлама, қишда ўзинг биласан...
Фото: Хасан Пайдо / «Халқ сўзи»
Илиқ кунлар ортидан дабдурстдан ёққан қор табиат қудрати ва инжиқликлари олдида инсон ҳамиша ожиз эканини яна бир бор намоён этди... Қиш уйқусидан уйғониб, гул очган дарахтлар оппоқ қор остидан хомуш мўралайди. Офтобни соғинган майсалар дув-дув ёш тўкади.
Боғу роғлар, хиёбонлар, кўчалар қордан тозаланмоқда. Дала ишларига киришган деҳқонларнинг ҳам юмуши ортган. Аллақачон баҳорий кайфият билан енгил кийимларга ўтганлар яна эгнига пальтосини илди. Ахир бемаврид тушган совуқда шамоллаб қолиш ҳеч гап эмас.

Уларга асрлар силсиласидан аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бир нақлни эслатмоқчимиз: “Ёз ёпинчиғинг ташлама, қиш ўзинг биласан”.


Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг