Ёшлик — инсон умрининг энг бахтсиз даврига айланмоқда — Тадқиқот
Тадқиқотчилар бугунги кунда ёшлик ҳаётнинг энг бахтли даври эмаслигини таъкидлашмоқда. Бу ҳақида «The Guardian» нашри маълумот берди.
Унга кўра, олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлардан сўнг маълум бўлишича, глобал инқироз ҳамда барқарорликнинг мавжуд эмаслиги бугунги замон ёшларини ўз ҳаётидан норози кайфиятга солиб қўймоқда. Ёшлар орасидаги бахтлилик даражаси сўнгги 10 йил ичида кескин пасайиб кетган.
Таъкидланишича, илгари умр давомидаги инқирозли давр 40-50 ёшлар атрофида рўй беради деб ҳисобланган бўлса, бугунги кунга келиб бу кўрсатгич айнан ёшлик йилларига тўғри келмоқда.
«Ярим асрдан кўпроқ вақт давомида ўрта ёшдаги инқироз Ғарб жамиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири сифатида қараб келинган эди. Кучли ривожланиш йиллари тезкор ҳамда шошилинчда қарор қабул қилишга ундаган. Шу зайилда ҳамма қарорлар тушкунликка сабаб бўлувчи омиллар томон етаклаб бораверган», — дейди тадқиқотчилар гуруҳи вакили.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг топшириғига биноан, этакчи академиклар Жан Твенге ва Девид Бланчфловэр дунёнинг олтита инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларида бўлиб, турли тадқиқотлар ўтказишди.
Унда аниқланишича, ҳозирда ёшларнинг руҳий саломатлиги инқироз ёқасида турибди. Бу ҳолат шу вақтгача бахтсизлик чегараси деб билинган маълум ёш тоифаси ҳақидаги анъанавий тушунчаларни парчалар юборади.
«Эндиликда инсонларнинг ҳаётдан қониқиш ҳисси ёшга боғлиқ бўлиб бораверади. Кўпчиликда бу жараён бепарво ёшлик, масъулиятли ўрта ёш ҳамда ундан кейинги енгил давр кўринишида намоён бўлади ва шаклланади», — дейди академиклар ўз тадқиқотларига асосланиб.
АҚШ Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси томонидан чоп этилган мақолада айтилишича, Қўшма штатларда мавжуд бўлган ёш бўйича фаровонликнинг анъанавий шакли йўқолиб, ўрнини ёшлар ўртасидаги оммалашиб бораётган бахтлилик инқирози эгалламоқда.
Маълумот учун, ушбу жараёнларнинг биргина ижобий томони ҳам бор. Жумладан, инсон улғайгани сари ҳолати енгиллашиб бораверади. Авваллари кайфиятдаги ўзгаришлар яхши, ўртача ҳамда ёмон шаклда бўлган бўлса, эндиликда тушкунлик даври биринчи, мураккаб давр ўртача ёшда, хотиржамлик эса кексалик йилларига тўғри келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг