Ёшлар масъуллар билан очиқ мулоқотда юзлашдилар
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24 январь куни ёшлар билан ўтказган учрашувида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида жойларда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай мулоқотлардан бири вилоят ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Жўраев иштирокида Андижон давлат техника институтида бўлиб ўтди. Қурилиш соҳасида таълим олаётган талабалар иштирок этган тадбирда соҳага алоқадор вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳам қатнашиб, ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот қилдилар.
-Институт талабаси сифатида айтиш мумкинки, учрашув биз учун нафақат муаммо ва таклифларимизни билдириш, балки истиқболли лойиҳаларимизни тақдим этиш имконини ҳам яратди,-дейди тадбир иштирокчиси Дилдора Холматова. -Энг муҳими, илғор ғояларни амалиётга жорий этиш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди. Бу эса ёшларнинг келгусида ўз мутахассислиги бўйича етук билим олиши, иқтидорини намоён этиши ва амалий тажриба тўплашида муҳим аҳамият касб этади.

Бундай учрашувлар ёшлар ва раҳбарлар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаб, ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Очиқ савол-жавоб ва фикр алмашинувлари орқали муаммоларнинг ечимига яқинлашилади, долзарб ғоялар эса амалиётга йўл олади. Энг асосийси, бундай тадбирлар ёшларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини янада чуқур ҳис этишига, келажакни барпо этишга дахлдор эканини англашига замин яратади.

Учрашув давомида вилоятдаги 52 та оғир маҳаллага замонавий қиёфа беришга қаратилган ташаббуслар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, уларда талаба ёшлар томонидан тайёрланган лойиҳаларни тадбиқ этишга келишиб олинди.
Саминжон ҲУСАНОВ, ”Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг