Ёшлар билан суҳбат
Фикрларимга бежииз бундай сарлавҳа танламадим. Боиси, Олий ва ўрта -махсус таълим вазирлиги томонидан яқиндагина фаолияти йўлга қўйилган “Замонавий таълим” телеграмм ботини айнан шундай ном билан атагим келди.
Бугун ёшлар масаласига мамлакат сиёсатининг ғоят муҳим ва асосий йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Ғамхўрлик ва эътибор эса ўсиб келаётган ёш авлод мақсад-муддаоларининг рўёби мисолида ўз ифодасини топмоқда.
Бугун халқимизнинг, жумладан, талаба-ёшларнинг таклиф-мулоҳазалари, муаммолари ва мурожаатлари муҳокамалар марказида. Ҳар бир раҳбар, ҳар бир ташкилотлар ёшларнинг фикрларини тинглашдан, уларнинг муаммоларига ечим излашдан қочаётганлиги йўқ. Асосийси, ёшлар ва раҳбарлар яқинлашуви таъминламоқда. Мурожаатларни ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этишнинг янгидан-янги механизмлари ҳаётга жорий этилмоқда.
Яқиндагина Олий ва ўрта махсус таълими вазири иштирокида“Вазир ва ёшлар ” лойиҳаси бўлиб ўтди. Учрашувда талабалар қаторида мен ҳам иштирок этдим ва айнан вазирлик билан доимий мулоқотни таъминловчи бот фаолияти ҳақида таклифимни баён этган эдим.
Ҳурматли вазир бошқа таклифлар қаторида ташаббусимни ён дафтарига қайд этиб олган эди.
Учрашувдан бир кун ўтиб, бот ҳақида хабар топдим.Бу, энг аввало,мамлакатда ислоҳотлар ва яратувчанлик силсиласида ёшлар ўрни нечоғлик катта аҳамият касб этишини кўрсатиб турибди.Ҳар бир фикр, таклиф эътибордан четда эмаслигининг айни ҳақиқати ҳамдир.
Шу ўринда яна бир мулоҳаза.Ёшлар муаммоларини ҳал этиш ва уларга таълим олишлари борасида қўшимча қулайликлар яратиш, мурожаатларни қисқа вақт ичида ўрганиб чиқиш ҳақида гап кетар экан, ушбу фикрларни ўзим таҳсил олаётган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети раҳбарияти томонидан йўлга қўйилган “Ректор билан мулоқот” телеграм боти билан далилламоқчиман.
Тўғридан-тўғри ректоримизга етиб бораётган муаммолар, таклифлар, фикр-мулоҳазалар атрофлича ўрганилиши натижасида талабалар ўртасидаги муаммоларга ечим топилди. Шу билан биргаликда ректор ва ёшлар ўртасидаги самимий мулоқот жараёнида илм-фан тараққиётига асос бўлувчи фикрлар, ташаббуслар ҳам борлиги аҳамиятли.Муҳими, талабаларнинг орзу-мақсадлари ушалишига бўлган ишончи ортмоқда. Ватан меҳри деган туйғуни қалбан ҳис қилаётганлиги ҳам бор гап.
Бундай ташаббусларни “Халқ билан бўл, халқ ичинда бўл” деган эзгу ва халқпарвар даъватнинг бир кўриниши сифатида ҳам баҳолаш мумкин.
Мавзуни яна яқиндагина ишга тушган “Замонавий таълим” телеграм-боти ҳақидаги мулоҳазаларимиз билан давом эттирсак.
Бу борада тенгдошларим мамнунлик билан ўз фикрларини бирма-бир баён этади.
Турли саволлар, муаммолар билан ботга мурожаат қилган ёшларга қисқа вақт ичида жавоб берилаётганлиги ортиқча сарсон-саргардонликнинг олдини олишга хизмат қилаётганлигини таъкидлашмоқда.
Энг диққатга сазовор томони эса ишга тушганлигига қисқа вақт бўлган ушбу бот талаба-ёшларнинг ишончини қозона олди.
Бот орқали талабалар ўз мажбуриятлари ва ҳуқуқлари борасидаги билимларини мустаҳкамлаб боришяпти. Муҳими, муаммолар бартараф этилмоқда, камчиликлар тўлдирилмоқда.
Ҳолат юзасидан айтишга арзигулик сўзни китоблардан излайман ва хаёлни банд этган воқеаликлар Заҳириддин Бобурни ёд этиш билан билан якун топади.
“Бобурнома” да ўқиган эдим, инсоннинг умри тўрт жиҳат билан абадиятга дахлдор экан. Барпо этган боғлари, яратган иморатлари, ёзган яхши китобларию тарбиялаган комил фарзандлари билан.
Энг охирги тўртинчи жиҳат-комил фарзанд тарбиялашнинг бош омили эса доимий эътибор ва ғамхўрлик дейилади.
Шу ўринда “Бобурнома” даги ушбу фикрларга ҳамоҳанг бошқа бир аждодимиз китобидан жой олган ҳикматнамо сўзларни эслаб ўтиш орқали фикрларимга хулоса қилмоқчиман…
“Буюк истиқбол, ёрқин келажак элнинг, давлатнинг фарзандларига бўлган меҳри ва муҳаббати ила бунёд бўлажак. Қалбида юртининг меҳри ва ардоғидан туғён ураётган фахр туйғуси бор ҳар бир ўғил-қиз ана шу буюк келажакнинг улкан устунларидир…Юрт фарзандларига ғамхўрлик биринчи навбатда катта мақсадларга чорловдир…”
Соҳибжон ҲОТАМОВ,
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети адабиётшунослик йўналиши 1 -босқич магистранти
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг