Ёлғизлик билан ким яхшироқ курашади — аёлларми ёки эркаклар?

19:44 14 Декабрь 2024 Дунё
590 0

Аёллар ёлғизликни эркакларга қараганда яхшироқ енгишади. Торонто университети олимлари шундай хулосага келишди. Улар ёлғиз турмуш тарзи ҳақидаги гендер фарқлари бўйича кенг кўламли тадқиқот ўтказдилар.

Тадқиқотда 18 ёшдан 75 ёшгача бўлган олти мингга яқин киши иштирок этди. Унинг натижаларига кўра, аёллар ёлғиз қолганларида ҳаётдан қониқиш даражаси юқори бўлар экан.

Бундан ташқари, тадқиқот шуни кўрсатдики, аёлларнинг романтик муносабатларга интилиш эҳтимоли камроқ. Уларнинг бахт ҳисси уларнинг ижтимоий муҳити ва ўзини ўзи англаши билан чамбарчас боғлиқ. Эркаклар учун, аксинча, ишқий муносабатлар умумий фаровонликка эришишда муҳимроқ роль ўйнайди.

Тадқиқот аёллар ёлғиз қолганларида бахтсиз бўлади деган умумий стереотипни рад этади. Тадқиқот шуни кўрсатадики, уларнинг кўпчилиги учун ёлғизлик ҳаётнинг ижобий ва онгли босқичига айланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?