Яшнободдаги ЙТҲда «Cobalt» ёниб кетди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Cobalt» русумли автомобиль ёниб кетгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, 1 январь куни соат 01:59 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчасида 85/1-уй қаршисида икки автомобиль йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Мазкур тўқнашув натижасида cобалт автомобили ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатга асосан, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 02:08 да етиб бориб, ёнғин соат 02:14 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг