Яширилган дорилар фош этилди

10:58 12 Октябр 2023 Жамият
299 0

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан, қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келаётган фуқаро хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортди. Ўтказилган шахсий кўрик натижасида фуқаронинг қорин қисмига ҳуфиёна жойлаштирилган, 32 дона “Реамберин Меглюмина натрия” номли дори воситаларини борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида "Дорилар ва фармацeвтика фаолият ҳақида" Қонунига мувофиқ, дори воситаларини реализация қилиш фақат дорихоналар томонидан амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер