Яшиллик хонадонлардан бошланади

13:14 28 Ноябрь 2022 Жамият
535 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилояти Балиқчи туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 минг 471 та эҳтиёжманд оилага салкам 15 минг туп кўчатлар бепул тарқатилмоқда.

— Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш хонадонлардан бошланиши керак, — дейди Балиқчи туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Музаффарбек Каримов. — Шу боис ҳар бир оилада мевали дарахтларнинг парваришланиши мақсадга мувофиқдир. Тан олиш керак, бу борада ҳаммада имконият етарли эмас. Шу боис салкам бир ярим мингта хонадонда мевали дарахтлар кўчатлари экишга зарурат ва эҳтиёж борлиги аниқланиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирга қадар 6 минг туп кўчатлар етказилиб, ҳашарчилар ёрдамида экиб берилди.

Айтиш жоиз, туманда ортда қолган давр мобанийда манзарали дарахт кўчатларидан ташқари 1 миллион туп мевали дарахтлар кўчатлари экилди. Шунингдек, далалар четига 300 минг туп тут кўчатлари ўтқазилди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида куз мавсуми давомида бу кўрсаткичлар кун сайин ортмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер