Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов бошчилигида бир гуруҳ парламент депутатлари Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Сафардан мақсад давлат ва жамият тараққиётидаги энг муҳим қонунларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, парламентнинг фуқаролар билан яратилган яқин ўзаро муносабат механизмларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришдан иборатдир.
Ташриф доирасида фуқаролар, меҳнат жамоалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан учрашув ва тадбирлар ўтказилди.
Ташриф объектлари орасида: Когон шаҳридаги 9-мактаб, «Истиқлол» ва «М. Бурхонов» маҳаллалари, шунингдек, Бухоро давлат университети ва бошқалар.
Ўтказилган барча учрашувлар очиқлик, фуқароларнинг фаол иштироки билан ажралиб турди, мулоқотларда 30 апрель куни мамлакатимизнинг янгиланаётган Конституциясини қабул қилиш бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш масалалари асосий муҳокама мавзуси бўлди.
Парламент депутатлари тадбирлар давомида кўтарилган саволларга тўлиқ жавоб бердилар, янги таҳрирдаги Конституция Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишини таъминлашда, фуқаролар ҳуқуқлари кафолатларининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидладилар.
Барча маърузачилар референдумга тақдим этилган янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасини қабул қилиш тарафдори бўлиб, ушбу позицияни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз фикрларини билдирдилар.
Хусуан, 9-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Умиджон Курбонов таъкидлашича, мактабга 18 ёшга тўлган ва референдумда илк мартда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган кўплаб битирувчилар келиб, юксак мамнуният билан референдумда иштирок этишларини, Янги Ўзбекистон танлаган йўлни қўллаб-қувватлашларини айтишган.
Мойра ТОШЕВА, «Шайхулолам» МФЙ раиси:
— Конституциявий ислоҳот фуқаролар билан яқин алоқада олиб борилаётгани бизга маъқул келяпти, бу – чинакам халқ Конституцияси. Уни тайёрлашнинг ҳар бир босқичи халқ билан биргаликда амалга оширилди. Биз парламент депутатларининг янгиланаётган Конституция матнига киритиш бўйича таклифлар тўплаган босқичда фаол иштирок этдик ва албатта уни референдумда қабул қилиш босқичида хам фаол иштирок этамиз.
— Мен 40 йилдан зиёд қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлайман. Сизга шуни айтмоқчиманки, бу Конституцияни нафақат одамлар интиқлик билан кутмоқда, балки муқаддас заминимизнинг ўзи ҳам кутмоқда! Янги таҳрирдаги Конституция қабул қилиниши билан янги деҳқончилик шароитлари пайдо бўлади, ер эгалари ва у ерда ишлайдиганларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинади, — дейди «Иброҳим Тўхли» фермер хўжалиги раҳбари Иброҳим Тўхлиев.
Парламент делегациясининг вилоятлардаги ташрифи давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг