Янгийўлда «Spark» автомобили ағдарилиб кетди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида «Spark» автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Аниқланишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси шу йилнинг 30 январь куни соат тахминан 23:00 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 18-километрида содир бўлган.
Унда, 1973 йилда туғилган ҳайдовчи «Spark» русумли автомобилни бошқариб кетаётган вақтида, рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомобиль ағдарилиб кетган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автомобилда фақатгина ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчига жароҳат етмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг