Янгийўлда 5 туп дарахт кесган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди

17:17 15 Ноябрь 2024 Жамият
437 0

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида фуқаро 5 туп кўп йиллик дарахтни ҳеч қандай рухсатларсиз кесиб ташлади. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Янгийўл тумани Бунёдкор маҳалласида экологик назорат тадбирлари ўтказилган. Жараёнда маҳалла ҳудудида фуқаро Б.Н. томонидан 5 туп дарахт – 2 туп қайрағоч ва 3 туп ёнғоқ ҳеч қандай рухсатномасиз кесиб ташланганлиги аниқланган.


Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси
 

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек, табиатга етказилган зарар миқдори 533 млн сўм деб баҳоланган.

Таъкидланишича, ҳолатга бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер