Янгидан таъмирланган Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри яна таъмирга муҳтожми?

Фото: Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи"
Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Исоқ Тўраевнинг айтишича, вилоят мусиқали драма театри томининг бир қисми, яъни мақом ансамбли биноси томи ёпилмай қолган. Олдинда қиш-қировли кунлар турибди. “Мен бу чала жойларнинг квадрат метригача биламан, хат қилиб Маданият вазирлигига жўнатганман”,- дейди у Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида ўтказилган матбуот анжуманида.
-Қурилиш ҳали ниҳоясига етказилмагани тўғри,- дея давом этади И. Тўраев. - Театр иш фаолиятини тўлиқ бошлаши учун мана шу таъмирлаш ишлари охирига етказилиши керак. Саҳна, ёритгич ва овоз кучайтиргич мосламалари яқин кунларда келтирилади, чунки уларни мослаб ясашга вақт кетади. Мана шу тадбирлар якунига етганидан сўнг, ваъда бераманки, худди Тошкент театрларидагидек томошабинларни қизиқтирадиган спектакллар намойиш этилади.
Вилоят маданият бошқармаси бошлиғининг яна қўшимча қилишича, атоқли адиб Ҳамид Ғуломнинг “Тошболта ошиқ” асари мусиқали драма театрида пандемия сабабли қўйилмай қолган. Театр ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилинадиган янги асар - “Ёнимиздаги фаришталар” деб номланган спектаклда эса коронавирусга қарши курашаётган шифокорларимиз ҳаёти очиб берилган.
Англашимизча, театр ижодий жамоаси меҳнати маҳсули бўлган бу спектакллар тезроқ саҳнага қўйилиши учун эса таъмирлаш ишлари тезроқ якунланмоғи керак.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри биноси катта маблағ эвазига таъмирланиб, тантанали очилиш маросими ўтказилган ва унда пойтахтдан таниқли театр намояндалари, санъаткорлар иштирок этган эди.
Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг