«Янгиариқ»да тиббиёт янгиланиши: 15,5 миллиард сўмлик лойиҳа

14:38 21 Январь 2025 Жамият
275 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Термиз тумани тиббиёт бирлашмаси «Янгиариқ» филиалини янгидан қуришга 15,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бу муассаса биноси 1972 йилда қурилган бўлиб, тиббий асбоб-ускуналари ҳам маънан эскирган эди. Ушбу ҳолат кўплаб ноқулайликларни туғдириб келаётганди. Президентимизнинг “2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида «Янгиариқ» филиали тубдан реконструкция қилинди.

Ушбу лойиҳага сарфланган 15,5 миллиард сўм маблағ эвазига 20 ўринли хирургия, 40 ўринли терапия ва 20 ўринли акушер-гинекология бўлимлари учун бинолар қурилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуна билан жиҳозланди. Шунингдек, 40 ўринли туғруқ бўлими ва 100 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника бинолари тўлиқ таъмирланди.

Тиббиёт муассасасининг тантанали очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?