Янги ўқув йилига совға
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Хоразм вилоятидаги 61 та умумтаълим мактабига компьютер жамланмалари, кўп функцияли принтер ва конденционерлар етказиб берилди. Компьютер воситалари маънан ва жисмонан эскирган умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган замонавий жиҳозлар янги ўқув йили олдидан ёшларга муносиб совға бўлди.

Эндиликда ушбу мактабларда таълим оладиган ўқувчилар рақамли технологиялар ва IT асосларини янада мукаммал ўрганиш имкониятига эга бўлишди.

— Умумтаълим мактабларининг босқичма-босқич энг замонавий компьютер воситалари билан таъминланаётгани ёшларимизнинг IT соҳасида юқори натижаларга эришишида муҳим омил бўлмоқда, — дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров. — Бугунги кунда вилоятимизда йўлга қўйилган “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси доирасида 4 минг нафар 7-11-синф ўқувчилари IT сирларини чуқур ўрганмоқда. Мактабларга етказиб берилган янги компьютер жиҳозлари мазкур лойиҳанинг имкониятларини янада кенгайтиради. Бир сўз билан айтганда, яқин келажакда IТ соҳаси ўнлик саноқ системаси ва алгоритм Ватани бўлган янги Хоразмнинг “ташриф қоғози”га айланади.

Одилбек ОДАМБОЕВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг