Янги йилга туҳфа: Термизда янги савдо мажмуаси иш бошлади
Аҳоли учун қулай, хавфсиз ва тартибли савдо муҳитини яратиш, кундалик эҳтиёж маҳсулотларини сифатли ва мақбул нархларда тақдим этиш борасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар изчил давом этмоқда.

Шу мақсадда Термиз шаҳридаги “Яшил дунё” марказий деҳқон бозори ҳудудида барча замонавий талабларга жавоб берадиган янги савдо мажмуаси тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Янги йил байрами муносабати билан ушбу мажмуада аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотувга чиқарилди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, юртдошларимизни Янги йил байрами билан қутлади, болажонларга байрам совғалари улашилди.
— Янги очилган савдо жойлари кенг, тоза ва жуда қулай экан. Нарxлар ҳам анча арзон. Оилам учун керакли маҳсулотларни ортиқча оворагарчиликсиз харид қилдим. Бу халқ учун катта ғамхўрлик, — дейди бозорга харид учун келган термизлик фуқаро Мастура Холбоева.

Шунингдек, тадбир доирасида “Zoom” платформаси орқали туманларда ташкил этилган Янги йил ярмаркалари фаолияти юзасидан мутасаддилар билан мулоқот ўтказилди. Унда арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини аҳоли эҳтиёжларига мос, етарли ҳажмда ва сифатли ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Янги савдо мажмуасининг ишга туширилиши аҳоли учун яна бир қулайлик бўлиб, байрам кунларида бозорлардаги файз ва фаровонликни янада ошириши шубҳасиз.
Фарҳод ЭСОНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг