Янги йил қувончи
Фото: Халқ сўзи
Янги йил байрамини ҳаммадан кўпроқ болажонлар орзиқиб кутишади. Байрам муносабати билан улашиладиган Янги йил совғалари уларга бир олам завқ-шавқ бағишлайди.
Кутилганидек, Термиз шаҳридаги “Iceberg” кўнгилочар масканида ўтказилган «Президент арчаси» тадбири шукуҳли ва эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Унда оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар ҳамда Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари иштирок этди.

Тадбир давомида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимов болажонларни кириб келаётган янги йил билан қутлаб, уларга «Президент совғаси»ни топширди.
Шундан сўнг Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган бадиий дастур намойиши иштирокчиларига янада хушкайфият улашди.
Маълумот ўрнида, Сурхондарё вилоятидаги оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, Ватан сарҳадларини ҳимоялаш йўлида жон фидо қилган ўғлонларимиз ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган жами 655 нафар болажонга вилоят ҳокимлиги, туман ҳокимликлари, халқ таълими бошқармаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида «Президент совғаси» топширилди.
Илҳом Раҳматов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг