Янги истеъдодлар кашф этилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» танловида шаҳар ва туманлардан юз нафарга яқин йигит-қизлар иштирок этди.

Танловда 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар тасвирий ва амалий санъат, адабиёт ва публицистика, миллий мақом ва миллий эстрада йўналишларида ўз истеъдоди ҳамда маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.
— Президентимиз ташаббуси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Беш муҳим ташаббус доирасида ўтказилаётган ушбу танлов янги истеъдодларни кашф этмоқда, - дейди Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов. — Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Риштон туманидан Сарвиноз Абдуманнонова тасвирий ва амалий санъат, қўштепалик Абдулазиз Абдуҳошимов адабиёт ва публицистика, Қува тумани вакили Мухтасар Ҳожимуродова миллий мақом ва эстрада йўналишида биринчи ўринга муносиб кўрилди.
Танловнинг вилоят босқичи ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг