Янги архитектура ёдгорлиги аниқланди
Баъзан қаршимизда турган иншоотни томоша қиламизу, унинг тарихи билан қизиқмаймиз. Избоскан туманидаги “Чўртанлиқ” МФЙ Хайриобод кўчасида жойлашган қабристон ёнидаги эски масжид биноси бунга мисолдир. У одамлар эътиборидан шу қадар четда қолдики, натижада эътиборталаб ҳолатга келиб қолди.

- Вилоят Маданий мерос бошқармаси қошидаги “Андижон реставрация мактаби” томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида ушбу масжид XVIII-XIX асрларга оид эканлиги маълум бўлди,-дейди бошқарма бўлим бошлиғи Алимардон Асқаров. -Бинога оид қўшимча маълумотлар юзасидан Андижон давлат университетининг тарих кафедраси ўқитувчилари изланиш олиб бормоқдалар.

Айтиш жоиз, шу йилнинг сўнгги икки ойининг ўзида вилоятда 20 та янги моддий маданий мерос объектлари аниқланди ва уларнинг сони 422 тага етди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг