Вазирлик ахбороти эшитилди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ер қаърини комплекс геологик ўрганиш, узоқ истиқболга мўлжалланган минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастурларининг самарали бажарилишини таъминлаш, ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Соҳага оид муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий база яратилиб, доимий такомиллаштириб бориляпти.
Мазкур ҳужжатлар билан тоғ-кон саноати ва геология соҳасини бошқариш, шу жумладан, минерал-хомашё базасини кўпайтириш ҳамда ер ости бойликларидан самарали фойдаланиш масалалари тартибга солиб келинмоқда.
Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган қўшма мажлисда алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг тоғ-кон саноати ҳамда геология соҳасида яратилаётган янги иш ўринлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
Вазирликнинг ахборотига кўра, республикамизда мазкур соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида Россиянинг “МИСИС” университети филиали, Геология фанлари университети, Италиянинг Пиза университети филиали, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилган.
Бугунги кунда вазирлик тизимида 122 мингдан ортиқ ишчи ва хизматчи ходимлар фаолият олиб бормоқда. 2024 — 2030 йиллар давомида амалга ошириладиган изчил ва тизимли ислоҳотлар натижасида геология, кон-металлургия тармоғида фаолият юритадиган ишчи ва хизматчи ходимлар сонини қарийб 206 минг нафарга етказиш белгиланган.
Ўзаро муҳокамаларга бой бўлган мазкур эшитувда ягона тизим асосида таълим, илм-фан ва инновацион ечимларни интеграциялаш вазирликнинг истиқболдаги асосий вазифа ҳамда йўналишларига айланиши лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам ўртага ташланиб, улар юзасидан парламент вакиллари ўз таклифларини билдирди.
Мажлис якуни бўйича парламент палаталари қўмиталарининг қўшма қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг