Вазир ва ёшлар учрашуви
Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда ёшлар масалалари давлат сиёсати даражасигача кўтарилгани, ушбу йўналишга эътибор нақадар муҳим эканлигини намоён қилмоқда.
Белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазири, генерал-майор Азиз Тошпўлатов, соҳага оид масъуллар иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари билан учрашиб, улар билан самимий мулоқот ўтказди, шунингдек ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ҳамда мулоҳазалари тингланди.
Учрашувда Ёшлар ишлар агентлиги, Спорт, Соғлиқни сақлаш, Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликлари, Марказий банк, шунингдек, соҳага масъул бошқа идораларнинг вакиллари иштирокида 180 нафар ёшлар ва уларнинг ота-оналари қатнашди.

Тадбирда бугун юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик боис эртамиз умидлари илм-фан, маданият, спорт соҳасида мамлакатимиз довруғини юқорига кўтариш мақсадида астойдил ҳаракат қилишаётганлиги, бу борада уларга ҳар жабҳада елкадош раҳбарлар борлигини алоҳида таъкидланди.
Жумладан, ёшларни қўллаб-қувватлаш тадбирларида ички ишлар органлари ходимлари билан бир қаторда ҳамкор ташкилотларнинг маҳалла еттилиги билан бирга ишлаш механизми яратилган бўлиб, ҳар бир ёшнинг муаммоси хонадонбай ўрганилмоқда, масъул раҳбарлар ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг салоҳиятини юзага чиқаришга, талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашмоқдалар.
Ташкил этилган учрашув ёшлар томонидан билдирилган янги ташаббус ва таклифлар билан янада қизғин ўтди. Айниқса, ёшлар томонидан йўлланган саволларга ҳамда уларнинг мурожаатларига масъуллар томонидан алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, ёшлар ва уларнинг ота-оналари томонидан жами 79 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси қаноатлантирилди. 47 нафар ёшларга қизиқишларидан келиб чиқиб ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур ускуна, анжомлар ва компьютер жамланмалари топширилди. Учрашувда фаол қатнашган 30 нафар ёшларга эсдалик совғалар ва китоб жамланмалари берилди.
Самимий руҳда ўтган мулоқотда ёшларнинг муаммоларига ечим топиш ҳамда келгусида мазкур фаолиятни такомиллаштириш учун зарур чора-тадбирларни белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг