Вайрон бўлган Ғазони қайта тиклаш қанча маблағ талаб қилади?
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо секторидаги урушдан сўнг ҳудудни қайта тиклаш ва таъмирлаш учун 53 миллиард АҚШ доллардан ортиқ маблағ сарфланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақида «France 24» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Ғазо сектори ўрта ва узоқ муддатли тикланиш режимида қайта қурилади. Дастлабки уч йил ичида ҳудудни қайта таъмирлаш учун тахминан 20,5 млрд АҚШ доллар керак бўлади. Қолган маблағлар узоқ муддатли тикланиш режими доирасида сарфланиши белгиланган.
«Энг кўп харажатлар савдо ва саноат, уй-жой, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларига йўналтирилиши кўзда тутилган», — дейилади Гутерриш ҳисоботида.
Жумладан, 2023 йилнинг 7 октябридан буён давом этиб келаётган мазкур можаро оқибатида Ғазо секторидаги турар-жой биноларининг 60 фоиздан ортиғи, йўлларнинг 65 фоизи ва мактабларнинг 88 фоизи вайронага айланган. Ишсизлик даражаси 80 фоизгача ортиб, икки миллионга яқин инсон ўз яшаб турган уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ҲАМАС ҳаракати вакили Сами Абу Зуҳрий Ғазо секторига киришнинг хавфсизлиги таъминланса ҳамда мамлакат тўлақонли қўллаб-қувватланса вайрон бўлган ҳудудларнинг тўлиқ тикланишига 5 йилдан 7 йилгача вақт кетиши ҳақида айтиб ўтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг