Устозларга эҳтиром кўрсатилди
Андижон шаҳрида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда жамият тараққиёти, ёш авлоднинг билимли ва ватанпарвар бўлиб улғайишида маърифат аҳлининг ўрни беқиёс экани таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари педагогларга кўрсатилаётган эътибор мамлакат келажаги учун муҳим маънавий қувват манбаи эканини қайд этди. Шунингдек, таълим соҳасида қўлга киритилаётган ютуқлар, янги ташаббус ва ислоҳотлар натижалари ҳақида ҳам фикр билдирилди.

— Президентимизнинг фармонига мувофиқ, бу йил вилоятимиздан беш нафар ўқитувчи юксак давлат мукофотларига сазовор бўлди, — дейди Жалақудуқ туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Озодахон Умарова. — Улар қаторида мен ҳам “Шуҳрат” медали билан тақдирландим. Бизга билдирилган ишонч, кўрсатилган эътибор ва эҳтиромда таълим соҳасида яратилаётган шароитларнинг аҳамияти жуда катта.
Айтиш жоиз, 2024-2025 ўқув йилида вилоятдаги мактабларни 26 минг 508 нафар битирувчи тамомлади. Улардан 20 минг 305 нафари олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Бу эса умумий ҳисобда 76,6 фоизни ташкил этади. Ўтган йили мазкур кўрсаткич 31,4 фоизга тенг бўлганлигини инобатга олсак, бу катта ютуқдир. Яъни бир йил ичида натижалар қарийб икки баробарга ўсди. Ушбу ютуқлар таълим тизимидаги ислоҳотларнинг самараси ва зиёлилар хизматининг амалдаги ифодасидир.
Байрам тадбири давомида ўз касбининг фидойилари муносиб рағбатлантирилди.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг