Устозлар ҳаёти – ибрат мактаби
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг Андижон вилоят бўлимида матбуот соҳасида ўзига хос тажриба мактаби яратган Қобилжон Асқаровнинг 75 ёшни қарши олиши муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда устоз журналистнинг ҳамкасблари ва шогирдлари қатнашди.
— Қобилжон ака узоқ йиллар давомида вилоят ҳокимлигининг “Андижоннома”, сўнгра “Қишлоқ ҳаёти” газеталарида самарали хизмат қилди, — дейди фахрий журналист Абдулғани Даминов. — Айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасига оид мақоллари унинг ижодида алоҳида ўрин тутади. У шунчаки ёзмади, ютуқ ва муаммоларни таҳлил қилиш орқали соҳа тараққиётига ҳисса қўшди.
Қобилжон Асқаров яратган маҳорат мактабининг бугунги ёшларга ибратли жиҳатлари эътироф қилинган тадбирда “Халқ сўзи” газетаси вакиллари ҳам иштирок этди ва устоз журналистга таҳририятнинг эсдалик совғаси топширилди.
Айтиш жоиз, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими томонидан бу каби тадбирларни ўтказиш анъанага айланган. 2024 йилда 50 нафарга яқин устозларни йўқлаш, 10 дан зиёд учрашувлар ташкил этиш ва устоз-шогирд анъаналарини давом эттиришга доир тадбирлар уюштирилгани бунга мисолдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг