Устоз, бизга хизмат борми?
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Жондор тумани Ушот қишлоғида яшовчи тадбиркор, деҳқону чорвадор Ориф Абдуалиевнинг муаллимларга рўбарў келганида «Устоз, бизга хизмат борми?» дея қўлини кўксига қўядиган одати бор. Ўқитувчи зоти борки, бундай ширин муомаладан кўнгли тоғдай кўтарилади.
– Шу тадбиркор юртдошимиз яқинда савоб ишни амалга оширди, – дейди тумандаги 5 – умумтаълим мактаби директори Завқий Ҳаётов. – Гап шундаки, қишлоқ оралаб захкаш ўтган. Аҳоли, жумладан, ўқувчиларимиз ҳам йўлнинг нариги бетига, мактаб томон ўтиш учун қийналишарди. Тупроқ йўл орқали айланиб ўтишга, ёғин – сочинли кунларда лой кечиб юришга тўғри келарди. Ориф Абдуалиевнинг ҳиммати билан шу муаммога ечим топилди. Тадбиркор ўз ҳисобидан захкаш устида кўприк қуриб берди. Мактабимиз ҳудудидаги чамаси 50 метр йўлакка бетон қопламаси ҳам ётқизди.
Бир хайрли иш ортидан 300 нафар ўқувчининг мактабга бехавотир келиб-кетишига, қишлоқ аҳолисининг у ёки бу юмуш билан йўлнинг нариги томонига ҳеч қийналмай ўтиб-қайтишига имкон яратилди.
Эл – юрт ташвишини енгил қилишга бел бойлаган, қўли доимо кўксида шундай тадбиркорларимизнинг кўпайганига нима етсин?!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг