«Умра плюс» зиёрат туризми дастури орқали сайёҳлар оқими оширилади
«Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (6-сон, 09.01.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Қарорга кўра, 2026 йил якунигача Туризм қўмитаси томонидан Малайзия ва Индонезиядан «Умра плюс» зиёрат туризми дастури (Дастур) асосида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади.
2026 йил 15 январдан:
- Малайзия ва Индонезияда Дастур бўйича кучайтирилган тарғибот кампанияси амалга оширилади;
- туроператор (турагент)лар томонидан Миллий туризм ягона платформаси орқали Дастур бўйича шакллантирилган туристик дастурининг онлайн сотуви йўлга қўйилади.
Шунингдек, дастурни амалга ошириш учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув-амалиёт лабораторияси ташкил этилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Малайзия олий таълим муассасалари ўртасида «Туризм ва меҳмондўстлик» таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг