Улуғ мутафаккир даҳосига эҳтиром
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига
Бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий боғида сўз мулкининг султони, шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда илм-фан ва санъат намояндалари, турли вазирлик ва идоралар, ижодий уюшмалар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, навоийшунос олимлар, маънавият тарғиботчилари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талаба-ёшлари, ўқувчилар иштирок этди.
Тадбирни очган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо улуғ шоир ижодининг безавол ва бетакрорлиги, тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталиб, унинг жаҳон адабиётида тутган ўрни, илм-фани ривожига қўшган муносиб ҳиссаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Дарҳақиқат, Алишер Навоийнинг оҳори тўкилмас ижод намуналари олти асрдан буён инсониятга эзгулик ва яхшилик зиёсини таратиб келмоқда. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон фан арбоби, академик Абдулла Аъзам, Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожа ва бошқалар буюк мутафаккирнинг ҳаёти ва ижоди дунё халқлари учун миллий ифтихор, маънавий камолот тимсоли сифатида юксак эъзоз ва эътирофга сазовор экани ҳақида гапирдилар. Юртимиз олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар томонидан Алишер Навоийнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ижро этилди.
Тадбир давомида таниқли санъаткорлар томонидан Навоий ғазалларига басталанган куй-қўшиқлар янгради. Улуғ шоир ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, унинг даҳосига ҳурмат бажо келтирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг