UFC 375 миллион доллар жаримага тортилди
«Ultimate Fighting Championship» (UFC) промоушени 375 миллион доллар жаримага тортилди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Қайд этилишича, 2014 йилда бошланган суд жараёни кеча, 22 октябрь куни «ТКО Group» (UFC ташкилоти мазкур компания таркибига киради) зиммасига [монополияга қарши қонунларни бузганлик учун] 375 миллион доллар тўлаш мажбурияти юклатилиши билан якунланган.
Гап шундаки, бундан 10 йил аввал UFC жангчиларнинг иш ҳақини атайлаб камайтиришда ва бошқа рекламаларга зарар этказишда айбланган. Даъвога кўра, UFC кўп йиллар давомида рақобатни бостириш ва профессионал жангчилар бозорида монополияни ўрнатиш ва ушлаб туриш схемаларини ишлаб чиқиш орқали ММА саноатида адолатсиз устунликка эга бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг