“Уддабурон” фермер
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ “Энергосавдо” филиали Навоий бўлинмаси ходимлари томонидан тунги рейд тадбирларидан бирида Нурота тумани Мустақиллик маҳалласида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Текширув жараёнида Б.И. бошчилигидаги фермер хўжалиги ер майдонини суғориш учун ўрнатилган сув насосини ишлатишда жиддий қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.
Фермер хўжалиги томонидан электр энергияси ҳисоблагичининг уланиш схемаси ўзбошимчалик билан ўзгартирилган. Яъни ҳисоблагичга ўрнатилган А, Б, C фазаларидаги занжир симлари узилиб, электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ноқонуний ҳаракатлар оқибатида электр таъминоти корхонасига 206,2 миллион сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан расмий далолатнома тузилиб, тегишли ташкилотларга қонуний баҳо бериш учун тақдим этилди.
Темур ЭШБОЕВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг